5 Ноябр 2022 йил
316
Фирибгарлик жиноятини содир қилиб, жавобгарликдан қочиб юрган шахс қўлга олинди
Узун туманида 2022 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Узун тумани “Оқостона” маҳалласида яшовчи, Ж.Умид (исм шарифлар ўзгартирилган) 29 октябр куни туман ИИБ ходимлари томонидан Узун тумани ҳудудида юрганлигини аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати