8 Август 2022 йил
352
Фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Узун туманида 2022 йил апрел ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи, К.Толиб (исм шарифлар ўзгартирилган) 27 июль куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати