7 Ноябр 2021 йил 651

Фирибгарлик йўли билан телефонни олиб кетди

Шўрчи туманида 2021 йил 11 октябрь куни, туманнинг “Катта Совур” маҳалласида яшовчи, К.Робия туман ИИБга мурожаат қилиб, унда 20 сентябрь куни соат 14:00 ларда, туманнинг “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхонада Узун тумани “Хурсан” маҳалласида яшовчи, Я.Бобур (исм шарифлар ўзгартирилган) ишончига кириб, 500.000 (беш юз минг) сўмлик “Samsung J-2” русумли, телефон аппаратини алдаб, олиб кетганлигини билдирган. 21 октябрь куни Я.Бобурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech