14 Июл 2020 йил 659

Фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирди

Термиз туманида яшовчи тадбиркор Н.Ф. Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг 28 ноябрь куни, Жарқўрғон туманида яшовчи Д.О. ишончига кириб, озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиб беришни ваъда қилиб, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган банкларнинг бирида акаси Д.А.нинг номига очилган ҳисоб рақамига 350.000.000 (уч юз эллик миллион) сўм микдорда пулларни ўтказдириб олиб, ушбу пулларни ўзлаштириб кетганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech