14 Октябр 2021 йил 492

Фирибгарлик йўли билан кредит маблағларини ўзлаштириб кетди

Термиз шаҳрида 2021 йил 3 октябрь куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Жиззах вилоятида яшовчи, Термиз шаҳрида МЧЖ раҳбари, Д.Илёс ва бошқа масъул ходимлар томонидан шаҳарнинг “Катта-боғ” маҳалласида яшовчи, С.Сурайёга МЧЖда мавжуд бўлган тикув машиналари билан таъминлашни айтиб, унинг ишончига кириб, алдов йўли билан, унинг номига АТБ Сурхондарё вилоят филиалидан 2021 йил 10 майда ажратилган 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм миқдоридаги кредит маблағини ўзига тегишли бўлган МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказдириб олиб, ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. Бундан ташқари, шаҳарнинг “Жўйжангал” маҳалласида яшовчи, оилавий корхона раҳбари, С.Комилани номига чиқарилган 225 000 000 (икки юз эллик миллион) сўм кредит маблағларини ушбу МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказдириб олиб, ўзлаштириб кетганлиги маълум бўлган. Д.Илёсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech