17 Декабр 2020 йил 650

Фирибгарлик: Уйимни сотаман, оласизми?

Денов туманида 2020 йилнинг 25 ноябрь куни, туманнинг “Охлар” маҳалласида яшовчи С.Х. исмли аёл Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 03 октябрь куни, туманнинг “Лолазор” маҳалласида яшовчи, И.М. исмли аёл унинг ишончига кириб, яшаш уйини сотаман деб, алдаб 30.000.000 (ўттиз миллион) сўмга келишиб, олдиндан 1000 (бир минг) АҚШ долларини олиб ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 16 декабрь куни И.М. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech