13 Декабр 2021 йил 436

Фирибгарлик қилган Ҳулкарга жиноят иши очилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 8 ноябрь куни, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчилар, Д.Саодат, К.Камила ва М.Мухторлар (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда шу маҳаллада яшовчи, Х.Ҳулкар уларни ишончига кириб, “тадбиркорлик қиламиз!”-деб, 20 август куни, Д.Саодатдан 154.000.000 (бир юз эллик тўрт миллион) сўм пулини, 13 сентябрь куни, 14.600 (ўн тўрт минг олти юз) АҚШ долларини ва 27 сентябрь куни, М.Мухтордан 29.820 (йигирма тўққиз минг саккиз юз йигирма) АҚШ долларини алдаб олиб кетганлигини билдирган. 8 ноябрь куни Х.Ҳулкарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech