Фирибгарлик қилган чўпон
Ангор туманида 2021 йил 31 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, А.Акбар туман ИИБга мурожаат қилиб, унда шу туманда яшовчи, Ж.Карим билан оғзаки келишувга асосан, унга 2019 йил май ойида, 11 бош қўйларни боқиши учун берганлигини ва 2020 йил декабрь ойи бошларида қўйларини қайтариб олмоқчи бўлиб борганида, Ж.Карим турли ҳил баҳоналар қилиб қўйларини қайтариб бермаганлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, Ж.Карим 2020 йил январ ойида, туманнинг “Шарқ гули” маҳалласида яшовчи, Ч.Баҳодир билан ҳам оғзаки келишувга асосан, ундан олган 11 бош эчкиси ва 2 бош қўйини қайтириб бермаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 31 июль куни Ж.Каримга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати