26 Июл 2021 йил 464

Фирибгарлик қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2021 йил 20 июль куни, Олтинсой тумани “Тоғаймурод” маҳалласида яшовчи, Х.Илхом, туманнинг “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчилар, М.Пардахол ва Ш.Зулфиялар туман ИИБга мурожаат қилишиб, унда туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи, И.Нодира ишончига кириб, “Свой дом” лойиҳасига 2.220.000 (икки миллион икки юз йигирма минг) сўмдан тўлов қилишларини, мазкур пулларни бир ҳафта ичида 20.000.000 (йигирма миллион) сўм қилиб қайтариб беришини айтиб, уларнинг ишончига кириб, ҳар биридан 2.220.000 (икки миллион икки юз йигирма минг) сўмдан олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 23 июль куни И.Нодирага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech