Фирибгарлик йўли билан yeр сотишни режалаштирган шахс тезкор тадбирда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2022 йил 3 декабрь куни Термиз туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, Жарқўрғон тумани, “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи, Д.Сардорнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБга қилган мурожаати юзасидан вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳар “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, У.Қоқилди Термиз тумани ҳудудидаги хусусий корхонага хўжалик юритиш учун ажратилган 5.5 га ер майдонини сотишни ва ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан 285 000 000 (икки юз саксон беш миллион) сўм пул талаб қилиб, Д.Сардордан 100 000 000 (бир юз миллион) сўм пулларни олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. 3 декабрь куни У.Қоқилдига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати