19 Апрел 2022 йил 429

Фирибгарлик йўли билан ишга киритмоқчи бўлган аёл жиноят устида қўлга олинди

2022 йил 14 март куни Денов тумани “Чамбил” маҳалласи ҳудудида Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Сариосиё туманида яшовчи, Р.Камроннинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Денов туманида яшовчи, С.Сарвқомад Сариосиё туманида жойлашган “Хондиза” конига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, Р.Камрондан 1400 (бир минг тўрт юз) АҚШ доллари ва 1.100.000 (бир миллион бир юз минг) сўм пулини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далил билан қўлга олинган. 26 март куни С.Сарвқомадга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech