10 Август 2022 йил 370

Фирибгарлик йўли билан ер майдонини сотишни режалаштирган шахснинг режаси иш бермади

Ангор туманида 2022 йил 1 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 18 июль куни Термиз шаҳрида яшовчи, С.Фарангизнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан, шу куни Ангор тумани ҳудудида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Музработ туманида яшовчи, Ж.Имрон ишончига кириб, “75 (етмиш беш) сотих ер майдонини 3700 (уч минг етти юз) АҚШ доллар ва 25.000.000 (йигирма беш миллион) сўмга сотаман, кадастрда ишловчи танишлар орқали номингизга расмийлаштириб берман!”- деб, ундан 65.000.000 (олтмиш беш миллион) сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 1 август куни Ж.Имронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech