16 Январ 2022 йил 397

Фирибгарлик жиноятини содир қилиб, қидирувда бўлган деновлик аёл қўлга олинди

2021 йил августь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинингинг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳир тумани суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Денов тумани “Лолазор” маҳалласида яшовчи, С.Жамила (исм шариф ўзгартирилган) Сурхондарё вилояти ИИБ Патруль-пост ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ва қидирув ишлари натижасида Термиз шаҳри ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, 2022 йилнинг 14 январь куни ушланиб, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасига топширилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech