8 Июл 2022 йил 345

Фирибгарлик жиноятини содир қилган шахсга, жиноят иши қўзғатилди

Термиз туманида 2022 йил 1 июл куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, 2022 йил 31 май кунида туманнинг “Намуна” маҳалласида яшовчи, Д.Дилмурод (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ёзган аризасида, 25 апрел куни туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи, С.Салим 1 бош чорва молини 14.000.000 (ўн тўрт миллион) сўмга савдолашиб олиб кетиб, пулларни бермасдан ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 1 июл куни С.Салимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech