31 Март 2022 йил
413
Фирибгарлик жиноятини содир қилган қидирувдаги шахс Фарғонада қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2021 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳарбий прокуратураси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Жарқўрғон туманида яшовчи, С.Соатмурод (исм шариф ўзгартирилган) 24 март куни Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати