18 Январ 2022 йил 483

Фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган деновлик шахс қўлга олинди

2021 йил декабрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Денов тумани “Баҳористон” маҳалласида яшовчи, С.Жасур (исм шариф ўзгартирилган) Сурхондарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост батальони ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ва қидирув ишлари натижасида Денов тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушбу ходимлар томонидан 2022 йилнинг 17 январь куни ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech