17 Декабр 2020 йил 643

Фирибгарлик: арзон уй- жой олиб бераман...

Термиз шаҳрида 2020 йил 16 декабрь куни, шаҳарнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Б.З. исмли аёл Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасиги ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил февраль ойида, Жарқўрғон тумани “Дам” маҳалласида яшовчи И.А. унниг ишончига кириб, шаҳарнинг “Фаровон” массивида қурилаётган арзон уй олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан 36.000.000 (ўттиз олти миллион) сўм пулини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 16 декабрь куни И.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech