16 Июл 2020 йил 876

Фирибгарлик: арзон нархда қурулиш материалларини олиб бераман

Денов туманида 2020 йил 9 июль куни, Сариосиё тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи, Н.Х. Денов туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг июнь ойида, таниши туманнинг “Оқтом” маҳалласида яшовчи, А.А. унинг ишончига кириб, арзон нархда қурулиш материалларини олиб бераман деб, 70.000.000 (етмиш миллион) сўм пулини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан, 13 июль куни А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech