23 Июл 2021 йил 510

Фирибгарларнинг галдаги найранги иш бермади

Шеробод туманида 2021 йил 11 июль куни туманнинг “Оқтепа” маҳалласида яшовчи, А.Каромат туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни яшаш уйига 2 нафар аёл келиб, “уйини душманлари “илм-у амал дуо” қилинганлиги ва яқин кунларда оила аъзоларидан бири ўлишлигини айтиб, ушбу ҳолатлар юз беришининг олдини олиш учун дуони ўқиш йўли билан бартараф қилиш эвазига 500.000 (беш юз минг) сўм пул ва 1 жуфт тилло зирак беришини талаб қилиб олиб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу фирибгарлик жиноятини Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Янги қурилиш” маҳалласида яшовчилар, С.Нилуфар ва С.Юлдузлар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 18 июль куни С.Нилуфар ва С.Юлдузларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech