22 Сентябр 2021 йил
519
Фирибгар хорижга ишга юборишни ваъда қилди
Шўрчи туманида 2021 йил 15 сентябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Ибн Сино” маҳалласида яшовчи, О.Жалол туман ИИБга 8 сентябрь куни ариза билан мурожаат қилиб, унда туманнинг “Бобур” маҳалласида яшовчи, Т.Бобошер “Корея Давлатига ўқишга жўнатаман!”- деб, 2019 йил 10 апрелда жами 2.850 (икки минг саккиз юз элик) АҚШ долларини алдаб олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 15 сентябрь куни Т.Бобошерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати