28 Сентябр 2021 йил 505

Фирибгар хорижга ишга жўнатишни ваъда қилди

Шўрчи туманида 2021 йил 19 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи, Ж.Илёс, 2020 йил декабрь ойида, туманнинг “Жойилма” маҳалласида яшовчи, Х.Камолнинг яшаш уйига бориб, ўғли Х.Жамолни Корея давлатига ишга жўнатишини ваъда қилиб, ундан 2400 (икки минг тўрт юз) АҚШ доллар пулларини олиб берган ваъдасини бажармасдан, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 19 сентябрь куни Ж.Илёсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech