21 Сентябр 2021 йил
409
Фирибгар хориж давлати олийгоҳининг Тошкент филиалига ўқишга киритишни ваъда қилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 15 сентябрь куни, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тушган ҳужжатларга кўра, шаҳарнинг “Каттабоғ ” маҳалласида яшовчи, Д.Садоқат 12 июль куни шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи, К.Шаҳриёр унинг ишончига кириб, “Россия Федерацияси Казан шаҳридаги Тиббиёт институтининг Тошкент филиалига ўқишга киритаман”-деб, 3000 (уч минг) АҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 15 сентябрь куни К.Шаҳриёрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати