24 Август 2022 йил
439
Фирибгар ўзига тегишли бўлмаган ерни сотиб даромад орттиришга уринди
Қумқўрғон туманида 2022 йил 10 август куни вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг хабарига кўра, Жарқўрғон туманида яшовчи, С.Чоршам (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБга берган аризасига асосан 5 август куни Жарқўрғон тумани ҳудудида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қумқўрғон туманида яшовчи, У.Собит ўзига тегишли бўлмаган 17 сотих ер майдонни 8.000 (саккиз минг) АҚШ долларига сотишга келишиб, С.Чоршамдан 100.000.000 (бир юз миллион) сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. У.Собитга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати