13 Октябр 2022 йил
653
Фирибгар “уйланиш”ни ваъда қилиб, катта миқдордаги нарса буюмларни ўзлаштириб кетди
Шеробод туманида 2022 йил 5 октябр куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Қўрғон” маҳалласида яшовчи, Т.Диёра (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи, Д.Жавоҳир 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар унга уйланишини айтиб, жами 100 000 000 (бир юз миллион) сўмлик нарса буюмларини ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 5 октябрь куни Д.Жавоҳирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати