7 Январ 2023 йил
363
Фирибгар терминал орқали ҳисоб рақамга пул ўтказиб беришни ваъда қилди
Денов туманида 2022 йил 29 декабрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Боғи нав” маҳалласида яшовчи, Д.Жалал (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига қилган мурожаатида, 2020 йил март ойида, туманнинг “Бобур” маҳалласида яшовчи, Э.Дилшод унинг ишончига кириб, “терминал орқали банк ҳисоб рақамингизга ўтказиб бераман!”- деб, 595.314.000 (беш юз тўқсон беш миллион уч юз ўн тўрт минг) сўм пулини олиб кетганлиги аниқланган. 29 декабрь куни Э.Дилшодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати