16 Декабр 2020 йил 641

Фирибгар телефон шайдоси экан-(ми)?

Термиз шаҳрида 2020 йилнинг 11 декабрь куни шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи А.З. шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 30 ноябрь куни, шаҳарнинг “Тупроққўрғон” маҳалласи ҳудудида, 2.400.000 (икки миллион тўрт юз минг) сўмлик “Redmi 9 Note Pro” русумли уяли телефон аппаратини, Термиз шаҳрида яшовчи С.У. танишига қўнғироқ қилиб олиш учун олиб, қайтариб бермасдан воқеа жойидан кетиб қолганлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, шаҳарнинг “Бўстон” маҳалласида яшовчи, мактаб ўқувчиси, С.Ш. ҳам шаҳар ИИБга қилган аризасида, 15 ноябрь куни шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон бозори ёнида, 1.600.000 (бир миллион олти юз минг) сўмлик “Samsung А20 S” русумли уяли телефон аппаратини С.У. танишига қўнғироқ қилиш баҳонасида олиб, қайтариб бермасдан воқеа жойидан кетиб қолганлигини маълум қилган. Музкур ҳолат юзасидан 15 декабрь куни С.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech