6 Ноябр 2021 йил 399

Фирибгар Собирнинг пулларини олиб, чув тушириб кетди

Бойсун туманида 2021 йил 21 сентябрь куни туманнинг “Меҳробод” маҳалласида яшовчи, С.Собир (исм шарифлар ўзгартирилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Андижон вилоятида яшовчи, Ш.Шерзод ишончига кириб, 2200 кг газмол (материал) олиб келиб беришни ваъда қилиб 7800 (етти минг саккиз юз) АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 20 октябрь куни Ш.Шерзодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech