9 Август 2021 йил 438

Фирибгар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб, пулларини ўзлаштириб кетди

Ангор туманида 2021 йил 26 июль куни туманнинг “Каттақум” маҳалласида яшовчи, А.Нигора туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 28 ноябрь кунидан 08 декабрь кунига қадар туманнинг “Мадният” маҳалласи ҳудудидаги ер майдонига экилган сабзи махсулотларини Наманган вилоятида яшовчи, И.Маъруф 287 нафар ишчиларнинг 12.620.000 (ўн икки миллион олти юз йигирма минг) сўм пулларни бермасдан ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. Бундан ташқари И.Маъруф туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи, Э.Усмоннинг 2020 йил ноябрь ойида, “Маданият” маҳалласиги 6 гектар ер майдонига экилган сабзи махсулотини 120.000.000 (бир юз йигирма миллион) сўмга сотиб олганлигини, бошидан 98.000.000 (тўқсон саккиз миллион) сўм пул бериб, қолган 22.000.000 (йигирма икки миллион) сўмини бермасдан ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 26 июль куни И.Маъруфга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech