17 Феврал 2022 йил 915

Фирибгар пулларни бермади

Музработ туманида 2022 йил 17 январь куни, Ангор туманида яшовчи, Ж.Акобир (исм шарифлар ўзгартирилган) Сурхондарё вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, унда 2022 йил 5 январ куни, маҳалладоши Д.Илёс, Музработ туманида жойлашган молхонасидан, ҳар бирининг баҳоси 14.000.000 (ўн тўрт миллион) сўмдан бўлган 8 бош қора молларини савдолашиб олиб кетиб, жами 112.000.000 (бир юз ўн икки миллион) сўм пулларини бермасдан ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 5 февраль куни Д.Илёсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech