26 Ноябр 2021 йил
536
Фирибгар ўқишга киритишни ваъда қилиб, пулларни ўзлаштириб кетди
Термиз шаҳрида 2021 йил 5 ноябрь куни, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, Жарқўрғон туманида яшовчи, Л.Жонибек (исм шарифлар ўзгартирилган) 2019 йил август ойидан 2019 йил декабрь ойига қадар, маҳалладоши, И.Жамолни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шаҳарнинг “Боғзор” маҳалласида жойлашган тўйхона олдида, 19.800.000 (ўн тўққиз миллион саккиз юз минг) сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 5 ноябрь куни Л.Жонибекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати