8 Июн 2021 йил
482
Фирибгар она-боланинг қилмиши
Термиз шаҳрида 2021 йил 18 май куни, шаҳар ТБнинг хабарига кўра, Фарғона вилоятида яшовчилар, С.Фарида ва унинг қизи С.Фарангизлар 2021 йил 07 март куни, шаҳарнинг “Тупроққўрғон” маҳалласида жойлашган “Заргарлик маркази”га келишиб, у ерда тилло тақинчоқлар савдоси билан шуғулланувчи, М.Мохимдан 9.800.000 (тўққиз миллион саккиз юз минг) сўмлик турли хилдаги тилло тақинчоқларни олиб, “эртага пулини олиб келиб бераман!” деб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 17 май куни Фарангиз ва Фаридаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати