20 Октябр 2021 йил 480

Фирибгар ўн тоннадан зиёд саримсоқ пиёзни ўзлаштириб кетди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 8 сентябрь куни, Тошкент шаҳрида яшовчи, З.Зокир туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 28 июль куни туманнинг “Қорабуро” маҳалласида яшовчи опаси, З.Зайнабнинг уйида сақлаб қўйган 10 тонна 477 кг саримсоқ пиёз (чеснок) маҳсулотларини Андижон вилоятида яшовчи, К.Карим, жами 183.347.500 (бир юз саксон уч миллион уч юз қирқ етти минг беш юз) сўмга савдолашиб олиб, пулларни маҳсулотни сотганидан кейин беришини айтиб, ҳозирги кунга қадар пулларини бермасдан ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 7 октябрь куни К.Каримга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech