30 Март 2021 йил
502
Фирибгар олган телефонларни қайтармади
Ангор туманида 2021 йилнинг 23 февраль куни, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Б.Ш. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг январь ойида, Музработ тумани “Анорзор” маҳалласида яшовчи, К.Н. унинг ишончига кириб, 6.000.000 (олти миллион) сўмлик “SAMSUNG S 9” ва 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик “SAMSUNG A-21S” русумли телефон аппаратларини олиб кетганлигини билдирган. 22 март куни К.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзгаларнинг мол мулкини алдов билан ўзлаштиришни мақсад қилган К.Н. эндиликда ҳақиқат олдида жавоб беришига тўғри келади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати