24 Март 2021 йил 506

Фирибгар иши фош бўлди

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 16 март куни, шаҳарнинг “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи, А.З. исмли аёл шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йил февраль ойида, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, О.Х. Термиз шаҳар ҳудудида қурилган уйлардан 3 та савдо дўкони олиб бераман деб алдаб, 86.600 (саксон олти минг олти юз) АҚШ доллари ва 290.000.000 (икки юз тўқсон миллион) сўм пулини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 16 март куни узоқ вақтдан буён фирибгарлик йўли билан бойлик орттириш мақсадида олган пулларини қайтариб бермасдан келаётган О.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech