8 Ноябр 2021 йил 608

Фирибгар ижтимоий тармоқ орқали берган эълони асосида, ўзганинг пулини ўзлаштириб кетди

Музработ туманида 2021 йил 21 октябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Чегарачи” маҳалласида яшовчи, С.Соат туман ИИБга мурожаат қилиб, унда 5 июль куни телеграм ижтимоий тармоғидаги сотувга қўйилган автоуловларни эълон қиладиган телеграм канали орқали Нексия русумли автоуловини сотувга қўйганлигини, автоуловни сотувга қўйган шахс унга сотишини айтиб, пластик картасига пул ташлаб беришини билдирганлиги сабабли 5 июль куни 2.000.000 (икки миллион) сўм ва 8 июль куни 2.160.000 (икки миллион бир юз олтмиш минг) сўм миқдордаги пулни унинг пластик картасига ташлаб берганлигини, шундан сўнг телефон рақамини ўчириб ташлаганлигини билдирган. Тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ва ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлик бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида ушбу шахс, Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи, Г.Гулбой эканлиги аниқланган. 21 октябрь куни Г.Гулбойга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech