25 Апрел 2022 йил 382

Фирибгар Германияга ўқишга киритишни ваъда қилиб, пулларни ўзлаштириб кетганлиги маълум бўлди

Термиз шаҳрида 2022 йил 11 апрел куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, Самарқанд вилоятида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этиб судланган, Ж.Отахон (исм шарифлар ўзгартирилган) 2021 йил декабр ойида, шаҳарнинг “А.Авлоний” маҳалласи ҳудудида таниши, Ангор туманида яшовчи, К.Рахимни Германия Давлатига ўқишга юборишини ваъда қилиб, ундан 3000 (уч минг) АҚШ доллар пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган. 11 апрель куни Ж.Отахонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech