15 Август 2022 йил
510
Фирибгар фолбинларга жиноят иши қўзғатилди
Музработ туманида 2022 йил 4 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида яшовчилар, С.Суҳайла (исм шарифлар ўзгартирилган) О.Дилкушо ва Андижон вилоятида яшовчи, Ю.Басиралар 28 май куни, туманнинг “Файзобод” маҳалласида яшовчи, К.Ижобатнинг ишончига киришиб, “фарзандингиз оғир касал даволаб берамиз”-деб, 500.000 (беш юз минг) сўмлик “Самсунг Ж2” русумли телефони, 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик бир жуфт тилла зираги ва 100.000 (бир юз минг) сўм пулларини олиб кетганлиги аниқланган. 4 август куни О.Дилкушо, С.Суҳайла ва Ю.Басираларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати