30 Июл 2021 йил 585

Фирибгар “электрон савдо” орқали ер олиб беришни ваъда қилди

Олтинсой туманида 2021 йил 24 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, Термиз шаҳар Ат-Термизий кўчасида яшовчи, Т.Ҳожиакбар, туманнинг “Гулобод” маҳалласида яшовчи, Ш.Жаҳонгирга туманнинг “Ҳалқабод” маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан тижорат биноси қуриш учун 0,80 сотих ер майдонини 21 000 000 (йигирма бир миллион) сўм пул эвазига “Электрон савдо” орқали олиб беришини айтиб, 2020 йил 15 декабрь куни ушбу пулларини олиб, ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 24 июль куни Т.Ҳожиакбарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech