21 Феврал 2022 йил 430

Фирибгар, дамас олиб беришни ваъда қилди, аммо...

2022 йил 1 февраль куни Шўрчи туманида яшовчи, С.Солижон (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 25 ноябрь куни Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи, М.Матёқуб унга Хоразм вилоятидан янги “Дамас” русумли автомашина олиб келиб беришни ваъда қилиб 78.300.000 (етмиш саккиз миллион уч юз минг) сўм пулларни Шўрчи тумани ҳудудида олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 6 февраль куни М.Матёқубга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech