10 Ноябр 2021 йил
387
Фирибгар бир юз қирқ тоннадан зиёд ун маҳсулотини ўзлаштирган
Денов туманида 2021 йил 22 октябрь куни Бухоро вилоятида яшовчи, И.Шамси (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 15 августдан 4 сентябрь кунига қадар, ўзи раҳбарлик қилиб келаётган Масъулияти чекланган жамиятдан Узун туманида яшовчи, Д.Дилмурод ва бошқалар жами 144 тонна умумий қиймати 543.300.000 (беш юз қирқ уч миллион уч юз минг) сўмлик ун маҳсулотларини олиб, пулларини қайтармасдан ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 26 октябрь куни Д.Дилмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати