5 Август 2021 йил 643

Фирибгар банкда гаровда турган “ISUZI”ни сотганлиги маълум бўлди

Қумқўрғон туманида 2021 йил 26 июль куни, туман ИИБ ТБ тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Арпапоя” маҳалласида яшовчи, Маъсулияти чекланган жамият бошлиғи, Ю.Мансур 2020 йил 24 июнь куни, Жарқўрғон тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи, И.Жўрабекка МЧЖга қарашли “ISUZI” русумли, автоуловини 620.000.000 (олти юз йигирма миллион) сўмга баҳолаб, ундан 409 000 000 (тўрт юз тўққиз миллион ) сўм пулларни олиб, қолган пулларни 1 йил давомида бериши ва автоуловини унинг номига расмийлаштириб беришга келишиб сотиб юбориб, ушбу автоулов Б.Юлдашевнинг банкдан олган кредити эвазига гаровда турган бўлсада, ушбу кредит маблағларини тўламасдан, И.Жўрабекдан олган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги натижасида 2021 йил 28 май куни ушбу “ISUZI” русумли, автоулов банк ходимлари томонидан Ю.Мансурнинг кредит қарздорлигини сўндириш учун олиб қўйилганлиги аниқланган. 26 июль куни Ю.Мансурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech