24 Декабр 2021 йил 461

Фирибгар автомашинани сотишини айтиб, пулларни ўзлаштирб кетди

Термиз туманида 2021 йил 28 ноябр куни, туманнинг "Айритом" маҳалласида яшовчи, Д.Баҳриддин (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига таниш бўлган, Музработ тумани "Юртим Жамоли" маҳалласида яшовчи, К.Жавоҳир 2021 йил октабр ойи охирларида, ўз бошқарувидаги масъулияти чекланган жамиятга тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, Spark русумли, автомашинани лизинг асосида олганлигини ва 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм пули қолганлигини, ушбу автомашинани 90 000 000 (тўқсон миллион) сўмга сотишини ва номига расмийлаштириб беришини айтиб, 2021 йил ноябр ойида 3.300 (уч минг уч юз) АҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 13 декабр куни К.Жавоҳирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech