23 Декабр 2021 йил 410

Фирибгар, автомашина олиб беришни ваъда қилди

Шеробод туманида 2021 йил 13 декабр куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, туманнинг "Галагузар" маҳалласида яшовчи, С.Сардор (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга берган аризасида, 2020 йил 20 май куни туманнинг Катта ҳаёт" маҳалласи ҳудудида жойлашган чойхонада, олдиндан таниш бўлган Қашқадарё вилояти "Нишон" туманида яшовчи, Я.Яраш "Нексия-3" русумли автомашина олиб бераман!"-деб, 48.000.000 (қирқ саккиз миллион) сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 13 декабр куни Я.Ярашга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech