13 Июн 2021 йил 466

Фирибгар арзон цимент олиб беришни ваъда қилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 18 май куни, шаҳар ТБнинг хабарига кўра, Термиз шаҳрида яшовчи Д.Ёдгор 2020 йил июнь ойида, шаҳарда яшовчи, Ш.Умидахонга “арзон цемент олиб бераман!”- деб, 200.000 сўм пулини, 12 апрель куни, Ангор тумани “Юқори Таллашқон” маҳалласида яшовчи, Х.Шамсиддинга “хомиладор хотиним учун дорилар оламан!”- деб, 450.000 (тўрт юз эллик минг) сўм пулини, 19 апрель куни, шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи, С.Зайниддинга “арзон дизель ёқилғиси олиб бераман!”- деб, 450.000 (тўрт юз эллик минг) сўм пулини ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. 18 май куни Д.Ёдгорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech