27 Апрел 2022 йил 441

Фермер хўжалигига тегишли бўлган ер жойни пулламоқчи бўлган шахс ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбирда қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумоти ҳамда Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Р.Давроннинг (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил 18 апрель куни Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, чорвачилик қилиш мақсадида ер сотиб олиш учун Денов туманига борганида, “Чори” исмли шахс 27 сотих ер майдони борлигини, ҳар бир сотихини 900 (тўққиз юз) АҚШ долларидан жами 24.300 (йигирма тўрт минг уч юз) АҚШ долларига сотишга келишганлигини ва бу сотиладиган ер жойни сўраб суриштирганида “Чори” исмли шахс томонидан деҳқон фермер хўжалигига қарашли бўлган суғорилидиган ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб олинганлиги маълум бўлади. Шу сабабли пул талаб қилиб тамагирлик қилаётган “Чори” исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, 2022 йил 25 апрель куни соат 18:35 ларда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Ш.Чори Сариосиё тумани марказида талаб қилинган 24.300 (йигирма тўрт минг уч юз) АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 14.900 (ўн тўрт минг тўққиз юз) АҚШ доллари ҳамда 1.000.000 (бир миллион) сўм миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда Сариосиё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech