6 Апрел 2023 йил 408

Фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонини сотишни режа қилган аёл жиноят устида қўлга олинди

Қумқўрғон туманида 2023 йил 29 март куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тушган ҳужжатларга кўра, 15 март куни вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ва туман ИИБ ТҚХ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбирда, Термиз шаҳрида яшовчи, В.Оқила (исм шарифлар ўзгартирилган) мижоз сифатида жалб қилинган Узун туманида яшовчи, Ж.Хамиднинг ишончига кириб, тумандаги фермер хўжалигига қарашли бўлган “суғориладиган 40 сотих ер майдонини 60.000.000 (олтмиш миллион) сўмдан сотаман”- деб, 150.000.000 (бир юз эллик миллион) сўм пулни олган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. 29 март куни В.Оқилага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech