Фаолиятини бошлаш учун лицензия олишга даъвогар ўқув ташкилотлари кўрикдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари генерал майор Бекмурод Абдуллаевнинг режа-топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 408-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи томонидан вилоят ҳудудида “Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” фаолияти билан шуғулланувчи ўқув ташкилотларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига мослиги юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Бошқарма бошлиғи томонидан вилоятдаги бир нечта ўқув ташкилотларида ташкил этилган моддий-техник ва ўқув методик базалари кўрикдан ўтказилиб, натижалари бўйича хулосалар тайёрланиб, маълумотлар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тақдим этилмоқда.