28 Октябр 2022 йил 378

Фахрийларга “Тергов хизмати фахрийлари” китоби совға қилинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти, Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси ҳамда “25-октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан Сурхондарё вилоят ИИБ тергов органларида намунали хизмат қилиб, нафақага чиққан фахрийлар Д.Саидов, Х.Шернаев, М.Маҳаммадиев, М.Қурбонов, Р.Турсунов ва Ч.Қорақуловлар муносиб шарафланди.

Фахрийларга дастлаб Ички ишлар вазири ўринбосари Я.А.Абдулхаковнинг байрам муносабати билан юборган табриги ўқиб эшиттирилди ва Тергов департаменти томонидан нашр этилган “Тергов хизмати фахрийлари” китобининг 2-жилди ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Кўрсатилган эътибордан фахрийларнинг кўнгиллари шод бўлиб, ўзларининг миннатдорчилигини билдиришди.

Text to speech