24 Октябр 2023 йил 954

Фахрий устозлар доимо эътибор ва эъзозда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг ташаббуси билан "25-октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан тергов органларида узоқ йиллар шарафли хизмат қилган ҳамда ҳозирги вақтда ҳам кўплаб шогирдларга ўзларининг устозлик ўгитларини бериб келаётган истеъфодаги подполковниклар Холмўмин Шернаев, Маҳмадвали Маҳаммадиев, Аваз Музафаров ҳамда истеъфодаги майор Хайитмурод Расуловларнинг хонадонларига борилиб, байрам арафасида ҳолидан хабар олинди.

Устозларга Тергов департаменти томонидан чоп этилган, Тергов тизимида фидокорона хизматлари акс эттирилган “Тергов хизмати фахрийлари” номли китобининг 3-жилди ҳамда табрикномалар вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Атаназаров томонидан тантанали равишда топширилди.     

Кўрсатилган эътибордан устозларнинг кўнгиллари шод бўлиб, ватанга хизмат қилиш йўлига отланган ёш ходимларга ўзларининг ўгитларини, билим тажрибаларини улашиб, билим тажрибаларини ошириш борасида доимо камарбаста эканликларини баён этишиб, байрам билан самимий муборакбод этишди.

Text to speech