17 Феврал 2023 йил 484

Ёшларнинг шонли тарихимизга оид билимлари оширилмоқда

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январ кунидаги ПҚ-10-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ўқувчи ёшларни ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ва тарихий билимларини ошириш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан Термиз шаҳридаги 12-сонли умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Термиз шаҳридаги Темир йўл вокзали ёнида янги қуриб битказилган вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносига ташриф буюришиб, у эрда яратилган шароитлар, бошқармадаги мавжуд замонавий техникалар ва ситуацион маркази фаолияти билан таништириб ўтилиб, хизмат фаолияти акс эттирилган буклетлар тарқатилди.

       Шунингдек, мактаб ўқувчиларини Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Султон Саодат” ва “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мажмуаларига олиб борилиб, мажмуа  тарихи ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech